“Декан ва ёшлар мулоқоти”

2018 йил 5 май куни соат 19:00да 3-ТТЖда “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети декани О.Кучаров, ТТЖ директори З.Юлиев, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев, декан ўринбосари У.Алимов, 3-ТТЖ коменданди И.Қурбоновлар ҳамда 24 нафар талабалар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир давомида факультет декани О.Кучаров талабалар билан суҳбат жараёнида мавжуд муаммолар яшаш шароитларини яхшилаш бўйича таклифлари ва мурожаатлари эшитилди ва  талабаларни яшаш хоналарини тоза-озода сақлаши, шахсий гигиенага риоя этиши хусусида, шунингдек, ўзаро муомала маданияти катталарга ҳурматда бўлиш, кичикларга иззатда бўлиш каби қадриятларимизни эъзозлаш тўғрисида ҳаётий мисоллар билан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шунингдек, тадбирда бугунги кунда Ўзбекистонда содир бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, унинг ривожига ҳамманинг ўз ҳиссасини қўшиши ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

“И ва М” факултети декани ўринбосари                       Ж.Турдиев